date

Тошкентда қаерда қурол сотилишини сўраган йигит руҳий шифохонага жойлаштирилди

Тошкентда қаерда қурол сотилишини сўраган йигит руҳий шифохонага жойлаштирилди

Тошкентда ижтимоий тармоқларда тез тарқалган видео ортидан яна бир кескин воқеа муҳокама марказига чиқди. Кадрларда номаълум йигит фуқароларга телефон орқали қурол суратини кўрсатиб, “буну қаердан сотиб олса бўлади?” дея сўраётгани акс этган.

Тошкент шаҳар ИИББ расмий маълумотига кўра, ҳолат 14 февраль куни Миробод туманидаги Тарас Шевченко кўчасида содир бўлган. 2006 йилда туғилган, руҳий ҳолати оғир деб баҳоланган С.М. атрофдагилардан қуролни қаердан харид қилиш мумкинлигини сўраган ва кейин воқеа жойидан кетиб қолган.

Шундан сўнг Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилиб, йигит шахси аниқланган. Расмийларга кўра, у руҳий-асаб касалликлари шифохонасига жойлаштирилган. Якуний қарор қонунчилик асосида қабул қилиниши билдирилган.

Шу билан бирга, тармоқларда у мактабда отишма уюштириш ва “100 кишини ўлдириш” каби таҳдидлар айтгани ҳақида ҳам ёзилди. Айрим гувоҳлар унинг 60-мактаб томон йўл олганини билдиргани қайд этилди.

Мазкур ҳолат яна бир ҳақиқатни эслатади: “шунчаки савол” бўлиб туюлган гап ҳам жамоат хавфсизлигига тегишли бўлса, албатта текширилади — ва бу ерда ҳазилнинг жойи йўқ.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда қаерда қурол сотилишини сўраган йигит руҳий шифохонага жойлаштирилди