Гулистонда 17 млн сўм қарзни "ўчириб бераман" деган мутахассис ушланди

1 дақиқа ўқиш252
Гулистонда 17 млн сўм қарзни "ўчириб бераман" деган мутахассис ушланди

Гулистон шаҳрида тадбиркорнинг сув таъминоти бўйича 17 млн сўмлик қарздорлигини “йўқ қилиб бераман” дея ваъда берган мутахассис қўлга олинди. Ҳолат тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш доирасида ўтказилган тезкор тадбир жараёнида фош этилди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гулистон шаҳри бўлими ходимлари ўтказган тадбирда “С.И.Т.” МЧЖнинг бўлим мутахассиси Э.В. якка тартибдаги тадбиркор А.Р.нинг ишлаб чиқариш цехида сув таъминотидан йиғилиб қолган 17 млн сўм қарзни “бекор қилиб бериш”, қўшимча равишда янги ҳисоблагич ўрнатишни ваъда қилган.

Айтилишича, у бу “масалани ҳал қилиб бериш” эвазига МЧЖ ходими Қ.Ж. орқали 4,5 млн сўм пул маблағини олган пайтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар маълумотига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 28 ва 211-моддалари (пора бериш билан боғлиқ нормалар) асосида жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда иш доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бу каби ҳолатлар тадбиркорлар учун яна бир огоҳлик: “қарзни ўчириб берамиз”, “ҳисоблагични осон ҳал қиламиз” деган ваъдалар қанчалик ширин туюлмасин, қонуний йўлдан чиқиш охирида муаммони янада катталаштириши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?