МИБ: Табиий газ пулини тўламаган қарздорнинг автомашинаси хатланди

Қарздор фуқародан “Ҳудудгаз Сирдарё” газ таъминоти корхонаси фойдасига 18,3 млн. сўм қарзни ундириш тўғрисида фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг 26.05.2026 йилдаги қарори бўйича ижро ҳаракатлари Мажбурий ижро бюросининг Гулистон шаҳар бўлими томонидан олиб борилган.
Қарздорлик ихтиёрий равишда бартараф этилмаганлиги боис, давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздорнинг “KIA Seltos русумли автомашинаси хатланди.
Натижада 18,3 млн. сўм қарздорлик тўлиқ ундирилиб, суд қарори ижроси таъминланди.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…