Бухорода баҳсли ролик саҳналаштирилди: айбдорлар судда жарима олди

1 дақиқа ўқиш781
Бухорода баҳсли ролик саҳналаштирилди: айбдорлар судда жарима олди

Бухоро вилояти Пешкў туманидаги «Аҳрор ота» ошхонаси атрофида тарқалган видео ижтимоий тармоқларда қаттиқ норозилик уйғотди: лавҳада бир фуқаро оёғидан осиб қўйилган, унинг ёнида эса қассоб ролидаги шахс пичоқ чархлаб турган ҳолат акс этган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ўтказилганда, бу воқеа ҳақиқий зўравонлик эмас, балки “хайп” ва мижоз жалб қилиш мақсадида олдиндан келишилган ҳолда саҳналаштирилгани маълум бўлди. Яъни роликни блогер ва ошхона эгалари аудитория йиғиш, машҳурлик ортидан қувиш ва харидорлар сонини кўпайтириш учун тайёрлаган.

Тўпланган материаллар Пешкў туман судида кўриб чиқилиб, айбдорлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1781-моддаси (реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) билан айбли деб топилди. Суд қарорига кўра, улар базавий ҳисоблаш миқдорининг етти баравари миқдорида жаримага тортилган.

Шу ерда бир муҳим нюанс бор: бу каби “ролик қилиб қўяйлик, кейин кечирамиз” деган ёндашув эндиликда яна ҳам қимматга тушиши мумкин. Чунки 2026 йил 3 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида интернетда ўз ҳуқуқбузарлигини тарқатган шахсларга жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилингани хабар қилинган.

Хулоса оддий: реклама қилиш мумкин, лекин одам қадрини ерга уриб эмас. “Кўришлар” ўтади, лекин обрў қолади — ва қонун ҳам.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?