Бухоро тунги клуби: қизларга зўравонлик қилган жиноий гуруҳ фош этилди

1 дақиқа ўқиш386
Бухоро тунги клуби: қизларга зўравонлик қилган жиноий гуруҳ фош этилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Бухоро шаҳридаги тунги клублардан бирида одам савдоси, аёл-қизларни мажбурий меҳнат ва фоҳишаликка тортиш билан шуғулланган жиноий тузилма фаолияти фош этилди.
  • Терговга кўра, муқаддам безорилик билан боғлиқ жиноят учун судланган клуб раҳбари Instagram орқали аёлларни иш ва юқори маош вадаси билан жалб қилиб, уларнинг эркинлигини чеклаган, мижозлар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаган ва топган пулларини тортиб олган.

Фото: Видеодан кадр

Бухоро шаҳридаги тунги клублардан бирида ўтказилган тезкор тадбир жамиятни ларзага соладиган жиноятни очиб ташлади. Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси, прокуратура ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида амалга оширилган операция натижасида одам савдоси, аёл-қизларни мажбурий меҳнат ва фоҳишаликка тортиш билан шуғулланган жиноий тузилманинг фаолияти фош этилди.

Тергов маълумотларига кўра, ушбу тунги клуб раҳбари — муқаддам безорилик билан боғлиқ жиноят учун судланган шахс бўлган. У Instagram орқали республиканинг турли ҳудудларидан ишсиз, оғир ижтимоий аҳволдаги ва ҳимояга муҳтож аёл-қизларни “танлаб”, уларга баланд маош, енгил иш ва “раққосалик” фаолиятини ваъда қилган. Шу баҳонада уларни Бухоро шаҳрига олиб келган.

Бироқ воқеалар бундан кейин мутлақо бошқа йўналишга бурилган. Қайд этилишича, қизларнинг эркинлиги чекланган, уларга нисбатан руҳий босим, жисмоний таҳдид ва қўрқитишлар қўлланган. Энг оғири — тунги клуб мижозлари билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаш ҳолатлари қайд этилган. Жабрланувчилар ишлаб топган пуллар эса клуб раҳбари томонидан мажбурий тарзда тортиб олинган. Айрим ҳолатларда тан жароҳати етказилгани ҳам маълум қилинмоқда.

Тезкор тадбир вақтида клубда фаолият олиб борган жами 23 нафар аёл-қиз Бухоро шаҳар ички ишлар органларига олиб борилган. Ҳозирда тунги клуб раҳбарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Клуб ишини юритувчилар ва ушбу ноқонуний схемага алоқадор бошқа шахсларга нисбатан эса терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси эса фуқароларни ижтимоий тармоқлардаги “енгил иш”, “юқори маош”, “тез пул” каби жозибали эълонларга ишониб қолмасликка чақирди. Чунки бундай “ширин таклифлар” ортида одам савдоси ва эксплуатацияга қурбон бўлиш хавфи бўлиши мумкин. Шунингдек, ёшларнинг ижтимоий тармоқларда кимлар билан ёзишма қилаётгани, қайси аккаунтлар билан алоқага киришаётгани бўйича ота-она ва яқинлар назоратини кучайтириш тавсия этилди.

Хулоса битта: интернетдаги ҳар бир “баланд маошли таклиф” — имконият эмас, баъзан тузоқ бўлиши ҳам мумкин. Эҳтиёт бўлиш — айб эмас, ҳаётни сақлаб қоладиган энг тўғри қарор.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?