Қибрайда ҳоким ёрдамчиси 10 минг доллар билан ушланди

1 дақиқа ўқиш160
Қибрайда ҳоким ёрдамчиси 10 минг доллар билан ушланди

Тошкент вилояти Қибрай туманида коррупция билан боғлиқ навбатдаги ҳолат фош этилди. Маълум қилинишича, туман ҳокимининг тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёрдамчиси катта миқдордаги пулни олаётган вақтида қўлга тушган.

Терговга оид маълумотларга кўра, у МФЙ биноси ёнида жойлашган, давлат захирасида турган 4 сотих ер майдонини “расмийлаштириб бериш”ни ваъда қилган. Айтилишича, ушбу ерни ҳокимликда ишловчи танишлари орқали архив ҳужжатларига сохта маълумотлар киритиш йўли билан харидор номига ўтказиб беришни режалаштирган.

Бу “хизмат” эвазига у 50 минг АҚШ доллари талаб қилган. Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда гумонланувчи талаб қилинган маблағнинг 10 минг АҚШ долларини олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ҳамда 28, 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қисқаси, “ерни ҳал қилиб бераман” деган гапнинг ортида кўпинча катта таваккал туради. Агар кимдир сиздан “ҳужжатни тез қиламан” деб пул сўраса — бу аллақачон сигнал: қонун йўлини танлаш энг тўғри ва энг хавфсиз вариант.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?