Алламжоновга суиқасд иши: Жаҳонгиров ўлими атрофида янги саволлар кучайди

1 дақиқа ўқиш1.7K
Алламжоновга суиқасд иши: Жаҳонгиров ўлими атрофида янги саволлар кучайди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Исмоил Жаҳонгиров 26 феврал куни жазони ижро этиш муассасасида вафот этган, 27 феврал куни дафн этилган, яқинларига эса унинг ўз жонига қасд қилгани айтилган.
  • Бу ҳолат юзасидан Ички ишлар органлари ёки Бош прокуратура ҳозирча очиқ ва батафсил расмий изоҳ бермаган.
  • Жаҳонгиров 2025 йил 12 феврал куни Ўзбекистон Ҳарбий суди томонидан Комил Алламжоновга суиқасд иши бўйича 23 йилга озодликдан маҳрум қилинган, Шоҳрух Аҳмедов ҳам шу муддатга ҳукм қилинган.

Исмоил Жаҳонгиров (суратда ўнгда) ва Шоҳрух Аҳмедов

Комил Алламжоновга суиқасд қилиш иши бўйича узоқ муддатли қамоқ жазосини ўтаётган маҳкум Исмоил Жаҳонгировнинг вафот этгани ҳақида хабарлар кенг муҳокамага сабаб бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа 26 февраль куни жазони ижро этиш муассасасида содир бўлган, марҳум эса 27 февраль куни дафн этилган. Бу ҳақда маҳкумнинг яқинлари ва маҳаллий нашрлар хабар тарқатди.

Яқинларининг билдиришича, уларга Жаҳонгиров ўз жонига қасд қилгани айтилган. Айни пайтда, ушбу ҳолат юзасидан ҳозирча Ички ишлар органлари ёки Бош прокуратура томонидан очиқ ва батафсил расмий изоҳ берилмагани ҳам хабар қилинмоқда. Шу сабабли, воқеа атрофидаги айрим тафсилотлар ҳозирча тасдиқ кутмоқда.

Исмоил Жаҳонгиров 2024 йил 26 октябрь куни Комил Алламжоновга нисбатан уюштирилган суиқасд иши доирасида айбланган шахслардан бири эди. 2025 йил 12 февраль куни Ўзбекистон Ҳарбий суди ушбу иш бўйича ҳукм чиқариб, Жаҳонгировни 23 йил муддатга озодликдан маҳрум қилган. Худди шу иш доирасида Шоҳрух Аҳмедов ҳам 23 йиллик жазога ҳукм қилинган эди.

Тергов ва суд жараёнлари давомида Жаҳонгиров суиқасдда ижрочилардан бири сифатида тилга олинган. Шу иш бўйича Президент давлат хавфсизлик хизмати ўз хавфсизлиги бошқармаси собиқ раҳбари Шуҳрат Расулов 23 йилга, Жанубий Кореядан ушлаб келтирилган тадбиркор Жавлон Юнусов эса воситачи сифатида 18 йил 6 ойга қамалгани ҳақида ҳам расмий ахборотлар эълон қилинган.

Бу воқеа жамоатчилик орасида катта саволларни қайта кун тартибига олиб чиқди. Чунки гап шунчаки маҳкум ўлими ҳақида эмас, балки мамлакатда катта шов-шувга сабаб бўлган суиқасд ишидаги асосий айбланувчилардан бири тақдири ҳақида кетмоқда. Шу боис, эндиликда кўпчилик расмий идоралардан аниқ, очиқ ва ишончли тушунтириш кутмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?