Самарқандда судья 300 доллар пора билан ушланди (видео)

1 дақиқа ўқиш639
Самарқандда судья 300 доллар пора билан ушланди (видео)

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида нохуш ҳолат юз берди. Фуқаролик ишлари бўйича туман судининг судьяси пора олаётган вақтда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинди. Мазкур тезкор тадбир Давлат хавфсизлик хизмати, Прокуратура ва Судьялар олий кенгаши ҳамкорлигида ўтказилди.

Аниқланишича, судья 2022 йилда чиқарилган алимент ундириш тўғрисидаги қарорни қайта кўриб чиқиш жараёнида қонунбузарликка йўл қўйган. Жавобгар томон суд қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқишни сўраб мурожаат қилган. Судья эса ушбу ишни даъвогар фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига ундан 300 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилган.

Судья пул маблағини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?