Вазирлик ходими 100 минг доллар пора билан ушланди

1 дақиқа ўқиш1.2K
Вазирлик ходими 100 минг доллар пора билан ушланди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг масъул ходими коррупция жинояти устида қўлга олинди. Таълим ташкилотларини лицензиялаш бўлими етакчи мутахассиси ўз лавозимидан фойдаланиб, ноқонуний даромад орттиришга уринган.

Аниқланишича, гумонланувчи Қарши шаҳридаги нодавлат олий таълим муассасаларидан бирининг Сурхондарё вилоятида филиал очишига рухсат берувчи лицензияни тез фурсатда ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига у университет вакилидан 100 минг АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида вазирлик мутахассиси Тошкент шаҳрида келишилган пул маблағини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?