Қизлар учун таълимда янги имтиёзлар жорий этилади

1 дақиқа ўқиш4.6K
Қизлар учун таълимда янги имтиёзлар жорий этилади

Янги ўқув йилидан бошлаб юртимизда хотин қизларнинг таълим олиши ва илмий изланишларини рағбатлантириш бўйича муҳим янгиликлар жорий этилмоқда. Хусусан, мактабни тамомлаб, давлат техникумларига ўқишга кирган қизлар эндиликда тўлиқ грант асосида таҳсил олиш имкониятига эга бўладилар. Бу қадам ёшларнинг касбий кўникмаларни эгаллашига ва келажакда муносиб иш топишига катта ёрдам беради.

Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардаги хотин қизлар учун ажратиладиган давлат гранти квоталари икки бараварга оширилиши режалаштирилган. Нуфузли халқаро рейтингдаги топ 300 талик олийгоҳлар билан ҳамкорликда магистратура босқичида ўқиётган талаба қизларнинг контракт тўловлари ҳам тўлиқ давлат ҳисобидан қоплаб берилади.

Бундан ташқари, хотин қизларнинг инновацион ғояларини рўёбга чиқариш мақсадида ҳар йили камида 10 та йўналиш бўйича стартап танловлари ташкил этилади. Ушбу танловларда ғолиб чиққан ҳар бир лойиҳа муаллифига 500 миллион сўмгача грант маблағлари ажратилади. Мазкур ташаббуслар мамлакатимизда хотин қизларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш ва уларнинг интеллектуал салоҳиятини юзага чиқаришга хизмат қилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?