08:34 / 28.03.2017
7 490

Қуёшда сайёра белгилари аниқланди

Қуёшда сайёра белгилари аниқланди
Америкалик олимлар Қуёшда Россби тўлқини деб аталувчи ҳолатни рўйхатга олишди, у эса фақатгина Ерда кузатилади. Илмий изланиш натижалари Nature Astronomy журналида эълон қилинди, деб ёзади Кун.уз нашри.

Ерда Россби тўлқинлари океанлар ҳамда атмосферанинг мўътадил кенгликларида учрайди ва об-ҳавога кучли таъсир кўрсатади. Бундай тўлқинларнинг ўзига хос жиҳати шундаки, улар сайёрамиз ҳаво қатламини ҳаракатга келтиради, Қуёшда эса қуёш атмосферасининг мўътадил кенгликларида магнит майдонининг ўзгаришига олиб келади, бу эса фазовий об-ҳавонинг бир қадар тебранишига сабаб бўлади.

Бундай ихтиро SDO (Solar Dynamics Observatory) ва STEREO (Solar TErrestrial RElations Observatory) фазовий қурилмалари ёрдамида қилинди, улар олимларга Қуёш тизимининг ягона юлдузини 360 даражали ракурсда ўрганиш имконини берди. Аввал бундай тадқиқотларни амалга ошириш мумкин эмасди, сабаби Ердан Қуёшнинг фақатгина бир тарафи кўринарди, холос.

Ерда Россби тўлқинлари 1930-йилларнинг охирида иқлимшунос Карл Густаф Арвид Россби томонидан аниқланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қуёшда сайёра белгилари аниқланди