33 ёшли эркак онасини болта билан ўлдирди

Бугун, 30 март куни Озарбайжонда 33 ёшли эркак онасини болталаб, ўзини эса ёқиб ўлдирди. Бу ҳақда “Oxu.az” нашри хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 1993 йилда туғилган Анар Аллоҳбердиев 1959 йилда туғилган онаси Чечак Сердаровага ҳужум қилиб, уни болта билан ўлдирган.
Воқеадан кейин эркак ўз жонига қасд қилган. У ўзига ёнувчан суюқлик сепиб, ёнғин қўйган. Олинган оғир тан жароҳатлари сабабли у ҳам ҳодиса жойида вафот этган.
Ҳодиса содир бўлган ҳудудга тезкор равишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва фавқулодда хизматлар етиб келди. Ҳозирда воқеа жойи ўрганилмоқда ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мазкур жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ҳозирча номаълум. Ҳодисанинг барча тафсилотларини аниқлашга қаратилган тергов ишлари давом этмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!