Қидирувдаги ота топилиб, унга суд ҳукми билан жазо тайинланди

1 дақиқа ўқиш166
Қидирувдаги ота топилиб, унга суд ҳукми билан жазо тайинланди

Алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида, алимент тўлашдан бўйин товлаб юрган шахсларнинг иш ҳужжатлари судларга ўтказилиб, уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Мажбурий ижро бюросининг Боғот тумани бўлими иш юритувида бўлган қарздор Р.Б. фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 06.02.2020 йилдаги суд буйруғига асосан ундирувчи Т.Ш. фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент пулини тўлаб бориши белгиланган бўлса-да, у белгиланган алимент пулларини ўз вақтида тўламасдан келган.

Натижада, 06.03.2020 йилдан 01.04.2026 йилга қадар алиментдан 116.303,4 минг сўм қарздорлиги йиғилиб қолган.

Қарздор Р.Б.дан алимент пулларини ундиришнинг имкони бўлмаганлиги сабабли, бўлим давлат ижрочиси К.Джуманиязов томонидан унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддасига асосан Жиноят ишлари бўйича Боғот тумани судига юборилган.

Суднинг 02.04.2026 йилдаги қарори билан қарздор Р.Б.га 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилиб, жазо муқаррарлиги таъминланди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?