Банк олдидаги мажбуриятини бажармаганлиги учун бино сотувга қўйилди

1 дақиқа ўқиш188
Банк олдидаги мажбуриятини бажармаганлиги учун бино сотувга қўйилди

Боғот туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан қарздор “Ашхобод Боғот” МЧЖдан ундирувчи банк фойдасига жами 2,5 млрд. сўм ундириш ва ундирув гаровга қўйилган шерик жавобгар бошқа МЧЖга қарашли умумий ер майдони 3000,0 кв. метр, қурилиш ости майдони 648,27 кв. метр ва фойдали майдони 616,75 кв. метр бўлган Боғот тумани ҳудудида жойлашган “маҳалла гузари” биноси ва иншоотларига қаратиш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Хоразм вилояти бошқармаси иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Давлат ижрочиси С.Қличев томонидан жамият раҳбарига қарздорлик ихтиёрий берилган муддат давомида бартараф этилмаса, гаровга қўйилган бино ва иншоотлар хатланиб, электрон онлайн савдосига чиқарилиши ва савдодан тушган пул эвазига қарздорликни қоплаш чоралари кўрилиши тушунтирилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари жараёнида қарздор томонидан банк олдидаги кредит мажбуриятлари бажарилмаганлиги сабабли, гаров мулки ҳисобланган “маҳалла гузари” бинолари ва иншоотлари хатланиб, 3,1 млрд. сўмда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази орқали “E-AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида сотиш учун савдога чиқарилди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?