Андижонда банк амалдори катта миқдордаги пора олаётган пайтда қўлга олинди

1 дақиқа ўқиш1.5K
Андижонда банк амалдори катта миқдордаги пора олаётган пайтда қўлга олинди

Андижон вилоятида банк тизимида фаолият юритувчи мансабдор шахс пора олаётган пайтда қўлга олинди.

Маълум қилинишича, у вилоятдаги банклардан бирининг бош бошқармасида раҳбар ўринбосари сифатида ишлаган. Мазкур шахс кредит таъминоти учун гаровга қўйилган мулкларни сотувга чиқариш ваколатига эга бўлган.

У ўз лавозимидан фойдаланиб, гаровга қўйилган мулкни паст нархда расмийлаштириб бериш эвазига манфаат олишни режалаштирган. Хусусан, Асака туманида жойлашган ва қиймати 16,8 миллиард сўм бўлган тиббиёт маркази биносидан фойдаланилган.

Мазкур объект аввал аукциондан ўтмай қолганидан сўнг, унинг нархи сунъий равишда туширилиб, тадбиркорга имтиёзли шартларда бериш таклиф қилинган. Бунинг эвазига эса 90 минг АҚШ доллари талаб қилинган.

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мансабдор 40 минг долларни олаётган вақтда ушланиб, далиллар билан фош этилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши очилган бўлиб, тергов ишлари давом этмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?