Истеъмол содаси қарийб 30 йилдан сўнг янги дизайнда тақдим этилади

Истеъмол содасининг қадоқланиши қарийб 30 йил ичида илк бор ўзгариши кутилмоқда. Маҳсулотнинг янги кўк рангли ўрамдаги тури ишлаб чиқарилиши режалаштирилган бўлиб, у асосан уй-рўзғор буюмларини тозалаш ва дезинфекция қилишда қўллаш учун мўлжалланади.
Шу билан бирга, харидорларга яхши таниш бўлган қизил-сариқ рангли анъанавий қадоқ ҳам савдода қолади. Янги ўрам эса маиший тозалаш ишларига мўлжалланган содани одатий маҳсулотдан осонроқ фарқлаш имконини беради.
Шундай қилиб, истеъмолчиларга таниш маҳсулотнинг анъанавий кўриниши сақланиб қолган ҳолда, ундан фойдаланиш мақсадини ажратиб кўрсатишга хизмат қиладиган янги қадоқ ҳам пайдо бўлиши кутилмоқда.


























Изоҳлар 0
…