Пешлавҳалар учун ортиқча талаблар бекор қилиниши мумкин

2 дақиқа ўқиш105
Пешлавҳалар учун ортиқча талаблар бекор қилиниши мумкин
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ўзбекистонда тадбиркорлар манфаатини кўзлаб ташқи реклама ва пешлавҳаларни жойлаштириш тартибларини қайта кўриб чиқиш бошланди.
  • Рақобат қўмитаси томонидан жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилган «Ташқи ёзувларни тартибга солиш тўғрисида»ги низом лойиҳасида қатор масалаларга аниқлик киритиш режалаштирилмоқда.
  • Янги тартибга кўра, савдо ва хизмат кўрсатиш обектларидаги фаолият турини билдирувчи ёзувлар реклама сифатида баҳоланмайди.

Ўзбекистонда ташқи реклама ва пешлавҳаларни жойлаштириш билан боғлиқ тартиблар тадбиркорлар манфаати йўлида қайта кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси маълум қилди.

Маълум қилинишича, қўмита ташқи ахборот воситалари ва пешлавҳаларга оид муносабатларни тартибга солувчи «Ташқи ёзувларни тартибга солиш тўғрисида»ги низом лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига тақдим этган.

Янги ҳужжат орқали амалиётда турли баҳс ва тушунмовчиликларга сабаб бўлаётган қатор масалаларга аниқлик киритиш режалаштирилмоқда. Айниқса, қонунчиликда мавжуд бўлган бўшлиқлар ва ноаниқ тушунчаларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилган.

Хусусан, «ташқи ахборот воситаси», «ташқи ёзув», «ахборот кўрсаткичи», «пешлавҳа», «эълон» ва «маълумотлар тахтаси» каби атамаларга расмий ва аниқ таъриф берилмоқда.

Лойиҳада қайд этилишича, ташқи ахборот воситалари ташқи муҳитга қаратилган, аммо реклама ёки тижорат мақсадини кўзламаган ахборот шакли ҳисобланади. Шу сабабли бундай воситаларга реклама хусусиятига эга тасвир ёки ахборот жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

Шу билан бирга, тадбиркорлар учун энг муҳим янгиликлардан бири пешлавҳалар билан боғлиқ. Янги тартибга кўра, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида жойлаштирилган фаолият турини билдирувчи ёзувлар реклама сифатида баҳоланмайди.

Масалан, «дорихона», «сартарошхона», «супермаркет», «миллий таомлар», «шифохона», «қурилиш моллари» ёки «АЁҚШ» каби ёзувлар оддий ахборот пешлавҳаси сифатида қабул қилинади.

Бу эса тадбиркорлар учун катта енгиллик бўлиши мумкин. Чунки бундай пешлавҳалар учун реклама паспортини расмийлаштириш, қўшимча рухсатнома олиш ёки ортиқча тўловларни амалга ошириш талаб этилмайди.

Яъни тадбиркор ўзи фаолият юритаётган бино ташқи қисмида ўз номи, ихтисослиги ёки маҳсулоти ҳақида маълумот жойлаштирса, бу реклама ҳисобланмайди.

Мутахассислар фикрича, мазкур ўзгаришлар айниқса кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлар учун муҳим аҳамият касб этади. Чунки охирги вақтларда айрим ҳудудларда пешлавҳаларни оммавий бузиш ҳолатлари тадбиркорлар норозилигига сабаб бўлаётган эди.

Хусусан, Тошкент шаҳрида пешлавҳаларни реклама сифатида баҳолаш ва улар учун паспорт талаб қилиниши кўплаб баҳсларга сабаб бўлганди. 5 май куни Президент иштирокида ўтган йиғилишда ҳам ушбу муаммо кўтарилиб, амалдаги ортиқча тартибларни бекор қилиш бўйича топшириқ берилган.

Рақобат қўмитаси ҳужжат муҳокамаси 25 апрелдан бошланганини ва 10 майга қадар давом этишини маълум қилди. Шу муносабат билан тадбиркорлар ва жамоатчилик вакиллари лойиҳа юзасидан ўз таклиф ва фикрларини билдиришга чақирилди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?