23:36 / 23.04.2017
8 786

Олимлар энг ақлли жонзотлар рейтингини тузишди

Олимлар энг ақлли жонзотлар рейтингини тузишди
Зоологлар халқаро гуруҳи ҳайвонларнинг ақлий қобилиятларини ўрганиб, ҳайвонот дунёсининг энг ақлли вакиллари рейтингини тузишди.

Ушбу рейтингда маймунсимонлар етакчилик қилмоқда. Олимлар улар имо-ишора ва инсон нутқини тушуна олишлари ҳамда турли ҳаракатларга осон ўргатилишлари мумкинлигига эътибор қаратишган.

2-ўринни дельфинлар эгаллаган. Бу денгиз жонзотлари қўлга осон ўргатилади ва 14 мингта турли товуш сигнали чиқара олади ҳамда улар ёрдамида бир-бирлари билан ўзаро мулоқот қилади.

3-ўрин эса филларга берилди. Мутахассисларнинг фикрича, бу жонзотлар ажойиб хотирага эга. Бундан ташқари, улар инфратовуш ва оёқларини топиллатиш ёрдамида бир-бирлари билан ахборот алмаша оладилар.

Уй жонзотлари орасида энг ақллилари мушуклар ва итлар эканлиги қайд қилинди. Бироқ олимлар улардан қайси бирлари ақллироқ эканлиги борасида бир тўхтамга келиша олмади, деб маълум қилди Nation News.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олимлар энг ақлли жонзотлар рейтингини тузишди