Банк қарзини тўламагани учун фуқоронинг “Hyundai Elantra” автомобили хатланди

1 дақиқа ўқиш65
Банк қарзини тўламагани  учун фуқоронинг “Hyundai Elantra” автомобили хатланди

Бухорода банк қарзини тўламаган корхонага тегишли "Hyundai Elantra" автомобили хатланди. Суд ҳужжатига кўра, "Husen Susana Expidition" МЧЖдан "Саноат-қурилиш банк" фойдасига 154 миллион 778 минг сўмдан ортиқ қарз ундирилиши белгиланган.

Қарздорга маблағни ихтиёрий тўлаш учун муддат берилган. Бироқ белгиланган вақтда қарз қопланмагани сабаб мажбурий ижро ҳаракатлари бошланган.

Ижро жараёнида корхона мол-мулклари аниқланиб, уларга тақиқ қўйилган. Корхона балансидаги "Hyundai Elantra" автомашинаси эса қидирувга берилган.

Автомобиль топилганидан сўнг қарздор уни жарима майдончасига ихтиёрий топширишдан бош тортган. Шу сабаб машина эвакуатор орқали олиб кетилган.

Агар қарз яқин вақтда тўланмаса, автомобиль баҳоланиб, электрон аукционга чиқарилади. Тушган маблағ суд қарорида кўрсатилган қарзни қоплашга йўналтирилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?