Германия клиникалари ўзбекистонлик мутахассисларга қизиқиш билдирмоқда

Германия клиникалари ўзбекистонлик мутахассисларга қизиқиш билдирмоқда

Германияда тиббиёт ходимлари танқислигини камайтириш мақсадида Ўзбекистондан мутахассисларни жалб этиш дастури ишга туширилди, деб DW хабар берди.

Маълумотларга кўра, Германияда 2024 йил давомида парваришлаш соҳасида 32,6 мингдан ортиқ бўш иш ўрни тўлдирилмаган. Шу сабаб мамлакат хорижий мутахассисларни фаол жалб қилишга киришган.

Берлин ва Тошкент ўртасида миграция ҳамда мобиллик бўйича келишув имзолангач, Ўзбекистон тиббиёт ходимларига бўлган қизиқиш янада ортган. Германия томони Ўзбекистонда тайёрланган мутахассисларнинг малакасини тан олиш жараёни нисбатан тезроқ кечишини таъкидламоқда.

Ҳамкорлик доирасида 2026 йилда немис тилини B2 даражасигача ўрганган ва касбий мослашувдан ўтаётган 20 нафар тиббиёт ходимидан иборат илк гуруҳни Германияга юбориш режалаштирилган.

Мутахассислар фикрича, бу лойиҳа ўзбекистонлик тиббиёт ходимлари учун халқаро меҳнат бозорида янги имкониятлар яратиши мумкин.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар