«Кобалт» йўловчисининг сумкасидан 505 грамм гашиш топилди

«Кобалт» йўловчисининг сумкасидан 505 грамм гашиш топилди

Андижон вилоятида 505 грамм гашиш гиёҳвандлик воситасини Тошкент шаҳрига етказиб бермоқчи бўлган фуқаро ушланди. Унга бу иш эвазига 100 миллион сўм вада қилингани маълум бўлди, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг расмий ахборот канали.

Андижон вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими, Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор маълумот асосида Бўстон туманида «Кобалт» русумли автомобил тўхтатилиб, кўздан кечирилди. Машина йўловчисига тегишли қўл сумкасидан икки бўлак модда топилди.

Экспертиза хулосасига кўра, аниқланган модда 505 грамм гашиш гиёҳвандлик воситаси экани тасдиқланган.

Дастлабки суриштирувда гумонланувчи мазкур гиёҳвандлик воситасини Тошкент шаҳрига олиб бориши керак бўлгани, бунинг эвазига унга 100 миллион сўм бериш вада қилингани аниқланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар