Ўзбекистон робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди — учта олтин медаль!

Ўзбекистон1 дақиқа ўқиш212
Ўзбекистон робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди — учта олтин медаль!

Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяда ўтказилган FIRST Global Challenge 2026 халқаро робототехника чемпионатида мутлақ ғолибликни қўлга киритди. Ёш муҳандисларимиз учта олтин медални қўлга киритиб, мусобақанинг энг юқори натижаларидан бирини қайд этди.

7–10 октябрь кунлари Инчхон шаҳрида бўлиб ўтган чемпионатда 190 дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этди. Ёшлар ишлари агентлиги маълумотига кўра, Ўзбекистон жамоаси мусобақада барча 16 та учрашувда ғалаба қозонган.

Мусобақанинг расмий натижалар саҳифасида Ўзбекистон жамоаси рейтингда биринчи ўринни эгаллагани ва 637 баллик энг юқори натижани қайд этгани кўрсатилган.

FIRST Global Challenge ёшларнинг робототехника, муҳандислик ва дастурлаш бўйича билимларини синовдан ўтказадиган халқаро мусобақа ҳисобланади. Бу йилги топшириқлар ўрмон ёнғинларининг олдини олиш, уларнинг оқибатларини камайтириш ва зарарланган ҳудудларни тиклашга қаратилган эди.

Ўзбекистон ёш муҳандисларининг ушбу ютуғи мамлакатимизда робототехника ва инновацион технологияларга бўлган қизиқиш ортиб бораётганини намоён этади.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?