Тошкентда иссиқ сабаб автобусларнинг балонлари ҳам шикастланаётгани акс этган тасвирлар тарқалди

Тошкентда иссиқ сабаб автобусларнинг балонлари ҳам шикастланаётгани акс этган тасвирлар тарқалди

Ўзбекистонда кузатилаётган аномал иссиқ ҳаво фонида ижтимоий тармоқларда автобус ғилдираги акс этган тасвир тарқалди. Унда транспорт воситаси шинаси кучли деформацияга учрагани кўринади.

Кадрларда ғилдиракда катта "чурра" ҳосил бўлгани акс этган. Бундай ҳолатда транспортдан фойдаланиш хавфли бўлиши мумкин, чунки шина ҳаракат вақтида ёрилиб кетиш эҳтимоли бор.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу ҳолатни сўнгги кунлардаги жазирама иссиқ билан боғламоқда. Бироқ шина айнан нима сабабдан деформациялангани ҳақида ҳозирча расмий маълумот берилмаган.

Мутахассислар бундай вазиятларда транспорт воситасини йўлга чиқармаслик, шина ҳолатини техник кўрикдан ўтказиш ва носозлик бартараф этилмагунча ундан фойдаланмаслик зарурлигини эслатади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар