Тез ёрдам машинасида яна бир чақалоқ дунёга келди

13 июль куни соат 05:33 атрофида Тошкент шаҳрида хизмат вазифасини бажараётган тез тиббий ёрдам бригадаси яна бир қувончли воқеага гувоҳ бўлди. Шифохонага олиб кетилаётган ҳомиладор аёлнинг туғруқ жараёни кутилганидан тез бошлангани сабабли чақалоқ тез ёрдам машинасининг ўзида дунёга келди.
Тиббиёт ходимларининг тезкорлиги, тажрибаси ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлари туфайли туғруқ муваффақиятли ўтган. Шундан сўнг она ва чақалоққа зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб, улар шифохонага хавфсиз етказилган.
Мутасаддилар маълум қилишича, дунёга келган қизалоқнинг ҳам, онасининг ҳам саломатлиги яхши. Шифокорлар уларнинг ҳолати доимий назорат остида эканини билдирган.
Мазкур воқеа тез тиббий ёрдам ходимларининг масъулияти ва касбий маҳоратини яна бир бор намоён этди.






























Изоҳлар 0
…