Тошкентдаги "Ўзбекистон" меҳмонхонасида ёнғин юз берди (видео)

Бугун, 12 июль куни соат 14:45 да Тошкент марказидаги машҳур «Ўзбекистон» меҳмонхонасининг 10-қаватида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига хабар келиб тушди.
Маълумотга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига 14:49 да етиб бориб, ёнғинни атиги беш дақиқа ичида, 14:54 да тўлиқ бартараф этган.
Билдирилишича, меҳмонхонада ўрнатилган ёнғинга қарши автоматик хавфсизлик тизимлари ўз вақтида ишга тушгани сабабли аланга кенг тарқалишининг олди олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида меҳмонхонанинг 10-қаватидаги ходимлар хонаси зарарланган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар қайд этилмаган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг






























Изоҳлар 0
…