Перес даврида «Реал Мадрид»да энг кўп ғалаба қозонган мураббийлар

Перес даврида «Реал Мадрид»да энг кўп ғалаба қозонган мураббийлар

Флорентино Перес президентлиги даврида «Реал Мадрид»ни бошқарган мураббийларнинг ғалаба фоизи бўйича рейтинги эълон қилинди. Унда биринчи ўрин Мануэль Пеллегринига тегишли бўлди.

Пеллегрини «Реал»даги ўйинларининг 75 фоизида ғалаба қозонган. Жозе Моуриню 72 фоизлик натижа билан иккинчи ўринда. Карло Анчелотти эса 71 фоиз кўрсаткич билан учинчи поғонадан жой олган.

Хаби Алонсо 70,6 фоиз натижа қайд этган. Зинедин Зиданнинг ғалаба кўрсаткичи 65,8 фоиз сифатида берилган.

Қизиғи, Зидан рўйхатда бешинчи бўлса ҳам, у «Реал Мадрид» билан Чемпионлар лигасида кетма-кет уч марта ғолиб чиққан мураббий сифатида алоҳида ўринга эга.

Перес давридаги мураббийлар ғалаба фоизи:

• Мануэль Пеллегрини — 75 фоиз
• Жозе Моуриню — 72 фоиз
Карло Анчелотти — 71 фоиз
• Хаби Алонсо — 70,6 фоиз
• Зинедин Зидан — 65,8 фоиз

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар