Сергелида 138 туп тақиқланган ўсимлик мусодара қилинди

Сергели туманида гиёҳванд модда сақловчи ўсимликларни ноқонуний етиштириш билан боғлиқ ҳолат аниқланди.
Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари «Хавфсиз ва соғлом юрт» тадбирлари доирасида ўтказган текширувда 138 туп тақиқланган наркотик ўсимликни топган.
Олиб қўйилган ўсимликлар ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган ва Тошкент шаҳар ИИББ Эксперт-криминалистика марказига юборилган.
Ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ФМБ ходимлари терговга қадар текширув ўтказмоқда. Текширув натижасига қараб, тегишли ҳуқуқий баҳо берилади.
Масъул идоралар наркотик воситаларнинг ноқонуний айланмасини аниқлаш ва унга чек қўйиш бўйича рейдлар давом этаётганини маълум қилган.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…