Тожикистоннинг Суғд вилоятида кучли сел оқими кузатилди

11 июль куни Тожикистоннинг Суғд вилояти Айний туманидаги Дарг қишлоғида кучли сел оқими юзага келди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда тоғлардан катта тезликда оқиб тушган лой ва тош аралаш сел йўллар, кўприклар ҳамда айрим инфратузилма объектларига зарар етказгани акс этган.
Маҳаллий аҳоли томонидан тасвирга олинган кадрларда сел оқимининг кучи ва унинг ҳудудга етказган талафотларини кўриш мумкин. Ҳодиса қисқа вақт ичида ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, фойдаланувчилар орасида муҳокамаларга сабаб бўлди.
13 июль ҳолатига кўра, Тожикистоннинг масъул идоралари ҳодиса оқибатида қурбонлар ёки жароҳатланганлар бор-йўқлиги, шунингдек, етказилган зарар миқдори ҳақида батафсил маълумот бермаган.
Бундан аввал Тожикистон метеорология хизмати мамлакатнинг тоғли ҳудудларида кучли ёғингарчилик кузатилиши ва бунинг оқибатида сел келиши хавфи юқори эканидан аҳолини огоҳлантирган эди.






























Изоҳлар 0
…