Хоразм вилоятида яшовчи 98 ёшли онахонга ID-карта хонадонида расмийлаштирилди

Тупроққалъа туманида яшовчи 98 ёшли онахонга уйидан чиқмаган ҳолда янги намунадаги ИД-карта расмийлаштириб берилди. Мазкур мурожаат Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Абдумажид Шермухамедов ўтказган сайёр қабул давомида келиб тушган эди. Фуқаронинг кекса ёшда экани ва саломатлиги сабаб идорага бориши қийинлиги инобатга олиниб, ходимлар зарур техник воситалар билан унинг хонадонига боришди.
Тупроққалъа туманида яшовчи 98 ёшли онахонга ID-карта уйидан чиқмаган ҳолда расмийлаштириб берилди. Унинг мурожаати Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Абдумажид Шермухамедов ўтказган сайёр қабул давомида келиб тушган.
Фуқаронинг кекса ёшда экани ва саломатлиги сабаб идорага бориши қийинлиги ҳисобга олинди. Шу боис ички ишлар органлари ходимлари зарур техник воситалар ва ҳужжатлар билан онахоннинг хонадонига бориб, хизматни сайёр тартибда кўрсатди.
Шахсга доир маълумотларни расмийлаштириш жараёни тўлиқ уйда бажарилди. Натижада онахонга янги намунадаги ID-карта тайёрлаб берилди.
Бундай хизматлар идораларга бориш имконияти чекланган фуқароларга қулайлик яратишга қаратилган. Кекса ва ҳаракатланиши қийин бўлган аҳолига давлат хизматларини яшаш манзилида кўрсатиш ишлари давом эттирилади.































Изоҳлар 0
…