Итни Damas'га боғлаб судраган ҳайдовчи жавобгарликка тортилади

Итни Damas'га боғлаб судраган ҳайдовчи жавобгарликка тортилади

24 июль куни Қашқадарё вилоятида жамоатчилик эътиборини тортган кўнгилсиз ҳодиса юз берди. Қамаши туманининг “Қуйи янги” маҳалласида яшовчи Т.Д. исмли фуқаро ўзининг Дамас русумли автомобилида “Қарши-Шаҳрисабз” йўлида кетаётиб, йўл четида ўлиб ётган итга кўзи тушган. У жасадни олиб кетиш мақсадида машинанинг орқа қисмига боғлаб, судраганча ҳаракатини давом эттирган.

Ушбу шафқатсиз кўринган ҳолат ортидан келаётган Nexia-3 автомобили ҳайдовчиси ва йўловчиларининг кескин эътирозига сабаб бўлди. Гувоҳлар Damas'ни тўхтатиб, фуқаро Т.Д. билан гаплашишган ва вазиятга ойдинлик киритишган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси расмий муносабат билдирди. Ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича Қамаши туман судига юборилди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар