Ижтимоий тармоқларда қизни аёвсиз калтаклаган йигит видеоси тарқалди

Ижтимоий тармоқларда йигитнинг қизга нисбатан зўравонлик қилгани акс этган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Тасвирларда йигит қизнинг юзига ва қўлига бир неча бор қаттиқ зарба бергани кўринади.
Дастлабки маълумотлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ёзишича, жабрланувчи қизнинг нутқида нуқсон бўлиб, унинг кар-соқов экани тахмин қилинмоқда. Видеода қизнинг ўзини ҳимоя қилишга ёки ёрдам сўрашга имкон топа олмаётгани ҳам кўзга ташланади.
Мазкур ҳолат интернет фойдаланувчилари орасида кескин норозилик уйғотган. Кўпчилик аёлга нисбатан зўравонлик қилган шахснинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши ва ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан расмий муносабат билдирилишини талаб қилмоқда.
Жабрланувчининг кар-соқов экани ҳозирча расмий тасдиқланмаган.






























Изоҳлар 0
…