
Тошкент шаҳрида қалбаки гувоҳнома тақдим этган шахс аниқланди, деб хабар қилмоқда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси.
Маълум бўлишича, 2017 йилнинг 21 май куни тахминан соат 02:00 да, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан, Юнусобод туманида жойлашган “Уч Қахрамон” йўл-патруль хизмати масканида давлат рақам белгиси 01 Н 352 GA бўлган «Матиз» русумли автоулов тўхтатилган вақтда, ҳайдовчи Анвар Тожибоевич Туракулов ўзини ички ишлар ходими деб таништириб, хизмат гувоҳномасини тақдим этган. Хизмат гувоҳномаси аслига шубҳаланилганлиги сабабли, у ИИБга олиб борилиб, ундан ушбу гувоҳнома олиб қўйилган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Олиб борилган тергов олди суриштирув жараёнида гувоҳнома А.Т.Туракуловнинг марҳум отасига тегишли бўлганлиги ва унга ўзининг фотосуратини ёпиштириб, сохталаштирганлиги аниқланган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 1-қисми билан (сохталаштирувчининг ўзи фойдаланиш мақсадида расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш) жиноят иши қўзғатилган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, “102” телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар идораларига мурожаат этишлари мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар