
Москвалик эркак ўғриларни чўчитиш мақсадида машинасига “мина қўйилган”, деб ёзиб қўйди, дея хабар берди Darakchi.uz нашри.
Москва шаҳар ички ишлар бош бошқармаси автомобиль эгасининг ҳаракатлари қонунийлигини ўрганмоқда.
ИИВ хабаридан: “Черёмушки туманидаги Новочерёмушкинский кўчасидаги уйлардан бирида яшовчи одамлар ҳовлида ойнасига “машинага мина қўйилган” деб ёзилган, Mercedes-Benz русумли автомобиль турганлигини маълум қилди.
Воқеа жойига ити билан етиб келган кинолог, машинани текшириб, бирорта хавфли буюм топмади. Машинанинг эгаси Москвада яшовчи 51 ёшли эркак эканлиги аниқланди. У автомобилни яқинда сотиб олганини, ҳали сигнализация қўйишга улгурмаганлигини, ўғриларни қўрқитиш мақсадида мазкур ёзувни ёзганлигини маълум қилди. Айни пайтда мазкур факт юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар