date
views 11 252

Рустам Азимов ишдан олинди

Рустам Азимов ишдан олинди
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш комплексининг раҳбари Рустам Азимов лавозимидан озод этилди.

Бу ҳақда ишончли манбаларимиз хабар берди. Ҳозирча Рустам Азимовнинг қайси ишга ўтгани маълум эмас. Хабар беришларича, унинг ўрнига Молия вазирининг собиқ биринчи ўринбосари Жамшид Қўчқоров тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил 15 декабрь куни Рустам Азимовнинг ўрнига Ботир Хўжаев Ўзбекистон Республикаси Молия вазири этиб тайинланган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Рустам Азимов ишдан олинди