26 август куни Мирзо Улуғбек туманида газ вақтинча ўчирилади

26 август куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида айрим ҳудудларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Маълумотга кўра, газ таъминоти соат 10:00 дан 17:00 гача узилади. Бунга газ қувурларини ягона тармоққа улаш бўйича режалаштирилган таъмирлаш ишлари сабаб бўлади.
Ишлар “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиалининг “Мирзо Улуғбектумангаз” бўлими томонидан олиб борилади.
Газ таъминоти қуйидаги манзилларда вақтинча тўхтатилади:
• “Алишеробод” МФЙ, Миллий боғ кўчаси, 28 та хонадон;
• “Чингелди” МФЙ, Миллий боғ кўчаси, 763 та хонадон.
Умумий ҳисобда 791 та хонадонда табиий газ таъминоти вақтинча чекланади. Таъмирлаш ишлари якунлангач, газ бериш қайта тикланади.































Изоҳлар 0
…