Олмалиқдаги бозорда катта ёнғин чиқди

Олмалиқдаги бозорда катта ёнғин чиқди

Бугун, 30 август куни тонгда Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида жойлашган «Ойдин деҳқон бозори»да ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, ёнғин соат 05:18 да Олмалиқ шаҳридаги «Ҳамза» МФЙ ҳудудида жойлашган бозорда чиққан. Воқеа ҳақида ФВВга хабар келиб тушгач, ёнғин-қутқарув бўлинмалари зудлик билан ҳодиса жойига йўл олган.

Қутқарувчилар етиб келгач, ёнғинни қуршаб олиб, унинг тарқалишининг олдини олган. Ёнғин соат 07:12 да тўлиқ бартараф этилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида хабар келиб тушмаган. Бозордаги савдо расталари ва бошқа объектларга етказилган зарар миқдори ҳозирча аниқ эмас.

Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда етказилган зарар миқдори мутасаддилар томонидан ўрганилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар