970 грамм наркотикни қазиб олаётган хорижлик қўлга олинди (видео)

Жамият1 дақиқа ўқиш159
970 грамм наркотикни қазиб олаётган хорижлик қўлга олинди (видео)

Тошкент вилоятида синтетик гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши ўтказилган тезкор тадбир давомида йирик миқдордаги наркотик моддани хуфия жойдан олиб кетишга уринган хорижлик қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида Оҳангарон туманида махсус тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида Яқин Шарқ давлатларидан бирининг 1994 йилда туғилган фуқароси дала майдонидаги олдиндан яшириб қўйилган хуфия жойдан 970 грамм “мефедрон” синтетик гиёҳвандлик моддасини қазиб олиб, уни олиб кетаётган вақтида қўлга олинган.

Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, гумонланувчининг Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида вақтинча яшаб келаётган хонадони кўздан кечирилди. Тинтув давомида 2 дона электрон тарози, термоизолента ҳамда гиёҳвандлик воситаларини қадоқлаш ва тарқатишда фойдаланилиши мумкин бўлган бошқа буюмлар ашёвий далил сифатида мусодара қилинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?