
Индонезияда 16 ёшли Саломат Риёзий исмли ўсмир 71 ёшли Рўҳаё исмли аёлга уйланди. Жуфтликнинг оилалари бу никоҳга қарши бўлганлар, бироқ "ёшлар" агар уларга турмуш қуришга рухсат бермасалар, ўз жонларига қасд қилиш билан таҳдид қилишган, деб ёзмоқда Kun.uz нашри. Ушбу антиқа никоҳ видеоси интернетда пайдо бўлди.
Ўсмир қолган ҳаётини юраги тўридан жой олган аёл билан ўтказмоқчилигини айтган. Севишганлар оилалари шунчалик камбағалларки, бу ерда бирор манфаатни кўзлаб турмуш қурилгани ҳақида умуман гап кетмаяпти. Келин учун 200 минг индонез рупийси (11 доллар) миқдорида камсуқумгина қалин пули берилган.
Никоҳнинг видеоси ва суратлари Индонезия ижтимоий тармоқларида тарқалгандан кейин кўпчилик бу иттифоқ ҳақиқийлигига шубҳа билдирган. Бироқ жуфтлик қариндошлари телеканаллардан бирига берган интервьюда никоҳ ҳақиқийлигини тасдиқлашган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар