18:02 / 08.07.2017
17 534

Ички ишлар вазирлиги тизимида янги тайинловлар

Ички ишлар вазирлиги тизимида янги тайинловлар
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида янги лавозимларга тайинлов белгиланди. Бу ҳақда “Постда” газетаси хабар берганлигини Qalampir нашри маълум қилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги тизимида 12 нафар бошлиқ ва 1 нафар бошлиқ ўринбосари лавозимларидаги номзодлар алмашди:

Ўзбекистон Республикаси ИИВ патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш Бош бошқармаси бошлиғи – полковник Тоҳир Тўлқинович Арипов.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ қўриқлаш хизмати Бош бошқармаси, “Мустақиллик” майдони ва шу майдонда жойлашган бошқа маъмурий биноларни қўриқлаш бўйича Комендатура бошлиғи – майор Раҳимжон Ўктамович Очилов.

Навоий вилояти ИИБ профилактикаси бошқармаси бошлиғи – подполковник Азиз Абдураззоқович Рафиев.

Хоразм вилояти Урганч тумани ички ишлар бўлинмаси бошлиғи – подполковник Муҳаммаджон Омонгалдиевич Атабаев.

Хоразм вилояти Хазорасп тумани ички ишлар бўлинмаси бошлиғи – подполковник Бунёд Мадримович Ражабов.

Хоразм вилояти Боғот тумани ички ишлар бўлинмаси бошлиғи – майор Мансур Хайитбоевич Ражабов.

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани ички ишлар бўлинмаси бошлиғи – подполковник Чори Авлаёрович Кучаров.

Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ички ишлар бўлинмаси бошлиғи – майор Жалол Мавлонович Самадов.

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани ички ишлар бўлинмаси бошлиғи – подполковник Нодирбек Мусирмонович Исмоилов.

Тошкент вилояти Оққўрғон тумани ички ишлар бўлинмаси бошлиғи – майор Дилшод Муҳаммаджонович Хожаматов.

Фарғона вилояти Тошлоқ тумани ички ишлар бўлинмаси бошлиғи – подполковник Дилмурод Солиевич Мадаюпов.

Жиззах вилояти ИИБ транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими бошлиғи – подполковник Жасурбек Маматқулович Шерқулов.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ жазони ўташ Бош бошқармаси бошлиқ ўринбосари – подполковник Шарофиддинхўжа Исомиддинович Усмонов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ички ишлар вазирлиги тизимида янги тайинловлар