6 690
Давлат солиқ қўмитаси: Ўтган ҳафта давомида 4 минг 150 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланди
Давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилган солиқ назорати тадбирлари натижаларига кўра, ўтган ҳафта давомида 4 минг 150 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган, деб ёзмоқда UZ24 сайти.
Ўтказилган профилактик ва тушунтириш ишлари натижасида тўғри хулоса чиқариб, солиққа оид ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этиб, унинг оқибатларини аниқланган пайтдан бошлаб 30 кунлик муддат ичида бартараф этган ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шу жумладан, пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаган 1 минг 61 нафар тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ва якка тартибдаги тадбиркорлар маъмурий жавобгарликдан озод этилган.
Шунингдек, ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини биринчи марта содир этиб, ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан бошлаб ўттиз кунлик муддат ичида тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган ва давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаган 96 нафар жисмоний шахс судлар томонидан маъмурий жавобгарликдан озод этилди.
Амалдаги қонунчилик талабларини қўпол равишда бузиб, ҳуқуқбузарликка йўл қўйган 2 минг 993 нафар шахсга нисбатан 988,7 миллион сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.
Шу жумладан:
- савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузган 598 нафар шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 164-моддаси билан 89,4 миллион сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди; шундан:
а) харидорга товарлар, маҳсулотларни (хизматларни) чек (квитансия, счет) бермасдан сотиш (хизмат кўрсатиш) бўйича 380 нафар шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 164-моддаси 1-қисми билан 56,8 миллион сўм;
б) назорат-касса машиналарини қўллаш тартибига риоя этмаслик бўйича 151 нафар шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 164-моддаси 1-қисми билан 22,6 миллион сўм;
в) тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартибига риоя этмаслик бўйича 55 нафар шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 164-моддаси 1-қисми билан 8,2 миллион сўм;
г) нархларни асоссиз равишда ошириш бўйича 12 нафар шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 164-моддаси 1-қисми билан 1,8 миллион сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилди;
- бинони, иншоотни ёки уларнинг бир қисмини, турар жойни нотариал тасдиқланган шартномасиз ижарага ёки текин фойдаланишга берган 50 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1591-моддаси билан 37,5 миллион сўм;
- уй-жойга доир мулк ҳуқуқини кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларда ўз вақтида расмийлаштирмаган 163 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 160-моддаси 2-қисми билан 24,5 миллион сўм;
- даромадлар тўғрисидаги декларацияни солиқ органига ўз вақтида тақдим этмаган 102 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддаси 3-қисми билан 15,3 миллион сўм;
- ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган 243 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 176-моддаси 1-қисми билан 181,8 миллион сўм;
- автомобил транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланган 159 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1763-моддаси 166 миллион сўм;
- солиқ ҳисоботини солиқ органига ўз вақтида тақдим этмаган корхоналарнинг 1382 нафар мансабдор шахсларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддаси 1-қисми билан 206 миллион сўм;
- дебиторлик қарзи муддатлари ўтказиб юборилган корхоналарнинг 44 нафар мансабдор шахсларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддаси 3-қисми билан 65,8 миллион сўм;
- солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка ўз вақтида тақдим этмаган корхоналарнинг 252 нафар мансабдор шахсларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддаси 6-қисми билан 113 миллион сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилган.
ДСҚ матбуот хизмати “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»