Маълумки, бу йил Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида 9 май — Хотира ва Қадрлаш куни ўзгача руҳда, мамлакатда рўй бераётган янгиланишлар ва ўзгаришларга ҳамоҳанг тарзда умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
Жумладан, Фармонга асосан, 2017 йил 1 майгача Ўзбекистондаги 1615 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига икки миллион сўмдан бир марталик пул мукофотлари тўлиқ ва тантанали байрамона вазиятда топширилди.
Президентнинг “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси доирасида 14 нафар эҳтиёжманд Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига янги замонавий уй-жойлар туфҳа этилди. Уруш фахрийлари истиқомат қиладиган 172 та уй-жой тўлиқ қайта таъмирланди.
Бундан ташқари, 346 нафар уруш фахрийсига 3 млрд. 894 млн. сўмлик ижтимоий ҳимоя ва моддий ёрдам кўрсатилди. Жумладан, эҳтиёжманд уруш қатнашчиларига ногиронлик аравачаси, эшитиш мосламаси, қўлтиқтаёқ, дори-дармон воситалари ҳамда уй-рўзғор буюмлари етказиб берилди.
Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг муборак Ҳаж зиёратига бориш бўйича билдирган истаклари ҳамда “Нуроний” жамғармасининг таклифи инобатга олиниб, илгари Ҳаж зиёратига боролмаган ёки бунга имкони бўлмаган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Президент томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан Ҳаж зиёратига юбориладиган бўлди.
Шу асосда “Нуроний” жамғармаси, Дин ишлари бўйича қўмита, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда бошқа жамоат ташкилотлари иштирокида Ҳаж зиёратига бориш истагини билдирган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг рўйхати шакллантирилди ҳамда уларнинг барчаси ўрнатилган тартибда тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилди.
“Нуроний” жамғармасининг Кун.uz’га маълум қилишича, айни кунларда 73 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Ҳаж сафарига бориш тараддудини кўрмоқда. Улар Президентнинг халқ манфаати йўлида амалга ошираётган эзгу ишлари ҳамда нуроний-фахрийларга кўрсатилаётган бундай юксак эътибор ва ғамхўрликлари учун чуқур миннатдорчилик билдириб, доимо дуода эканлигини изҳор этмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин