12:21 / 18.07.2017
7 724

7 нафар ўзбекистонликнинг жасади Урганч шаҳрига олиб келинди

7 нафар ўзбекистонликнинг жасади Урганч шаҳрига олиб келинди
Жорий йилнинг 13 июль тонгида Санкт-Петербург таркибига кирувчи Колпино шаҳридаги металл ангарида умумий майдони 600 квадрат метрга тенг бўлган ёнғин содир бўлганди.

Ёнғин қолдиқларини ажратиш вақтида ўт ўчирувчилар томонидан Ўзбекистон фуқаролари деб тахмин қилинаётган 7 нафар жасад топилган. Маълумотларга кўра, ҳалок бўлганларнинг барчаси йўлак плиткаси ишлаб чиқариладиган ангарда ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари бўлган, деб ёзмоқда Qalampir.uz сайти.

Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Санкт-Петербург шаҳри Ташқи алоқалар қўмитаси маълумотига асосланиб, 7 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган фуқароларининг исм-шарифларини эълон қилди:

Хусинов Рўзмат Қурбонбоевич, 1967 йил 1 январда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани

Хусинов Сирож Рўзматович, 1991 йил 16 октябрда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани

Отаниёзов Зоир Аминович, 1973 йил 2 ноябрда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани

Бойжанов Илёс Қадамбоевич, 1988 йил 10 ноябрда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани

Султонов Юнус Куранбоевич, 1981 йил 21 апрелда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани

Атаков Ўткирбек Ўктамбоевич, 1989 йил 19 апрелда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани

Қурамбоев Шоҳзод Ҳушнудбек ўғли, 1997 йил 3 ноябрда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани

Бугун, 17 июль куни Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси берган маълумотга кўра, Колпино шаҳрида юз берган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган 7 нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасадлари Санкт-Петербург ҳокимияти идоралари ҳамда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси кўмагида Урганч шаҳрига олиб келинди.

Жасадларнинг шахсини тасдиқлаш, вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳномаларини расмийлаштириш жараёнлари якунига етди ва тергов органларидан жасадларни транспортировка қилишга рухсат олинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик бошқармаси ахборот берди.

Ҳозирги вақтда ёнғин сабабларини аниқлаш бўйича тергов ишлари давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 7 нафар ўзбекистонликнинг жасади Урганч шаҳрига олиб келинди