Америка президенти Дональд Трампнинг Нью Йорк шаҳри осмонўпар бинолари акс этган сурати кимошди савдосида тахминан 29,2 минг долларга сотилди. Бу ҳақда Лос Анжелесда жойлашган Nate D. Sanders Auctions ким ошди савдо уйи маълум қилди, деб ёзмоқда Kun.uz нашри.
Гап Трампнинг Trump Tower биносидан Нью Йоркнинг маркази тасвирланган ҳаваскорлик сурати ҳақида бормоқда. АҚШ президенти имзоси чекилган сурат олтинрангли фломастерда чизилган. Махсус рамкага жойланган сурат ҳолати жуда яхши экани тъкидланган.
Кимошди савдо уйида айтишларича, бу ишланма "ноёб ҳисобланади. Чунки, Трамп чизган суратлардан бир нечтаси маълум, холос". Унинг бошланғич нархи 9 минг доллардан бошланган. Харидор исми ошкор қилинмаган.
Трамп ушбу суратни 2005 йили ўтказилган хайрия акцияси доирасида чизган. Хайрия акциясини Pitney Bowes компанияси Халқаро саводхонлик куни муносабати билан ўтказган. У таниқли санъат арбоблари, спортчилар, ёзувчилар, рассомлар ва сиёсатчилардан ўзига хос бирор нарсани чизишни сўрашган. Кейинроқ, бу расмлар кимошди савдосига қўйилган. Ундан тушган маблағлар АҚШ ва Канадада саводсизликни тугатиш марказларига топширилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Damas учун онлайн контрактация очилади