13:10 / 29.07.2017
18 079

Қабул тугаганда янги педагогика институти ташкил этилмоқда. Хўш, унга кимлар қабул қилинади?

Қабул тугаганда янги педагогика институти ташкил этилмоқда. Хўш, унга кимлар қабул қилинади?
Аввал хабар берганимиздек, Президент Шавкат Мирзиёев “Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтини ташкил этиш тўғрисида” қарорни имзолади.

Қарорга кўра, Халқ таълими вазирлиги таркибида Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ташкил этилади.

Мактабгача, мактаб ва мактабдан ташқари таълим муассасалари учун юқори малакали ўқитувчиларни талаб даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш янги ташкил этилиши кутилаётган институтнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси 2017/2018 ўқув йили учун Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг талабалари контингентини Тошкент вилоятида доимий яшаётган Тошкент давлат педагогика университети ва бошқа турдош олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириб, мазкур таълим муассасаларига белгиланган тўлов-контракт квоталари доирасида ўқишга қабул қилинмаган мос ва турдош таълим йўналишлари абитуриентлари ҳисобидан, Тошкент вилояти туманлари таълим муассасалари эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда шакллантирилади.

Мазкур институтга 2017/2018 ўқув йили учун талабалар ўқишга амалдаги базавий тўлов-контракт миқдори бўйича тасдиқланган квота доирасида қабул қилинади.

Чирчиқ академик лицейи ҳамда Чирчиқ ижтимоий-иктисодиёт касб-ҳунар коллежига тегишли бинолар ва иншоотлар ҳудудлари билан Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти тасарруфига ўтказилади. Ушбу икки таълим муассасининг 2 ва 3 курс ўқувчилари битиргунларига қадар институт биносида таълим оладилар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қабул тугаганда янги педагогика институти ташкил этилмоқда. Хўш, унга кимлар қабул қилинади?