Ички ишлар вазирига мурожаат қилган фуқаро ўз ишига қайта тикланди

1 дақиқа ўқиш6.7K
Ички ишлар вазирига мурожаат қилган фуқаро ўз ишига қайта тикланди
Яқинда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар ва Адлия вазирликлари, Олий Суд, Давлат божхона ва Солиқ қўмиталари раислари уч кун давомида Қорақалпоғистон Республикасининг барча шаҳар ва туманларида, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларида, меҳнат жамоатларида сайёр қабуллар ўтказди, деб хабар берди Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.

Ушбу сайёр қабулда Ўзбекистон Ички ишлар вазирига мурожаат қилган фуқаро ўз ишига қайта тикланишига муваффақ бўлди.

Кўп йиллардан буён Ички ишлар органида хизмат қилдим. 2012 йилда билиб-билмаган ҳолда ўзим бошқарган машинани авария қилдим. Шу боис ишдан олинган эдим. Вазир қабулида бўлиб, масалани тушунтириб, ишга қайта қабул қилишни илтимос қилгандим. Мурожаатим қаноатлантирилиб, Ички ишлар органига қайта ишга олинадиган бўлдим. Бундан қувончим чексиз.

Музаффар Сабуров, ички ишлар хизмати капитани.


Иш билан таъминлаш масаласида Ўзбекистон Бош прокуратурасига мурожаат қилган Мўйноқ туманида истиқомат қилувчи Инамжан Опаев эса Мажбурий ижро бюросига ишга қабул қилинган, шунингдек, Мўйноқ ва Тикўзак қишлоқ пунктлари орасида йўловчилар автотранспорти йўналишини йўлга қўйишни сўраган фуқароларнинг ҳам мурожаати қаноатлантириладиган бўлди.

Манба: Daryo.uz
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?