Андижон вилоятида ўтказилаётган махсус «Тозалаш- Антитеррор» тадбири чоғида чойхонада қиморхона ташкил этилгани аниқланди. Шу билан бирга улардан далилий ашёлар ва қиморга тикилган пуллар олинган. Бу ҳақда Андижон ИИБ матбуот хизматига таяниб Kun.Uz маълум қилди.
2017 йил 15 август куни тунги 01:50 ларда, ўтказилаётган тадбир ва тунги хизмат давомида Асака тумани Кўнгил кўчасида яшовчи Б.И. шу кўчада жойлашган «Оталар чойхонаси»да ноқонуний равишда қиморхона ташкил этган. У Асака тумани Ж.Мангуберди кўчасида яшовчи А. О, Асака тумани Тиллахон кўчасида яшовчи А.А, Асака тумани Асака кўчасида яшовчи А.У, Асака туман Асака кўчасида яшовчи С.Д ва Асака туман Асака кўчасида яшовчи Т.Г.ларга чўтал пули эвазига қимор ўйнашларига шароит яратиб берганлиги аниқланди.
Ашёвий далил сифатида 4 дона ошиқ суяги, 7 дона елим стакан, 136 минг сўм чўтал пули ва 658 минг 500 сўм «дов»га тикилган пуллар олинган.Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бормокда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди