09:02 / 19.08.2017
11 716

Ғаройиб ҳодисалар изидан: ўлиб, қайта туғилганлар…

Ғаройиб ҳодисалар изидан: ўлиб, қайта туғилганлар…
Одамзотнинг қайта туғилиши ҳақида илгари матбуотда кўплаб мақолалар берилганига, олимлар томонидан бир неча ўнлаб маротаба илмий изланишлар олиб борилганига қарамай, барибир бизнинг замонамизда турли баҳс-мунозаралар давом этмоқда. Олимлар қайта-қайта инсон ўлимидан сўнг қайтадан туғилиши мумкинлигини исботлашга уринишмоқда. Мана, яна бир мисолга назар ташланг.

Арабистонда истиқомат қилувчи Диана исмли етти яшар қиз кунларнинг бирида уйқу орасида яҳудийлар тилида гапира бошлади. Ваҳоланки, у яшаётган қишлоқда яҳудий миллатига мансуб одамлар йўқ эди. Қолаверса, қизалоқ ҳеч қачон қишлоғидан ташқарига чиқмаган. Хўш, у қандай қилиб бегона тилда гапирди?..

Маълум бўлишича, қизалоқ қизиқувчиларга сўзлаб берган. Айтишига қараганда, унинг исми Яэл бин Яир бўлиб, ота-онаси билан Тел-Авивда яшаган ва уч йил олдин автоҳалокатга учраб ҳалок бўлган.
Қизалоқнинг ҳозирги ота-онаси полиция ходимларидан шу воқеага ойдинлик киритишларини сўраб мурожаат этишди. Архив материаллар текшира бошланди. Қарангки, ҳақиқатан уч йил аввал қизалоқ ота-онаси билан бирга кетаётиб автоҳалокатга учраган ва оламдан кўз юмган. Ҳаммаси тўғри келди. Диана шундан сўнг ота-онасидан яҳудий одатига кўра шанба кунлари шам ёқиб руҳларни шод этишларини сўради…

Ўн ёшга етгандан сўнг эса у ўтмиш ҳаётини қидириб топиш мақсадида йўлга отланди. У Тел-Авивга борди. Ўзи яшаган кўчани, уйни сира қийналмасдан топди. Аммо бу ерда энди буткул бошқа одамлар истиқомат қилишарди. Улар қизчага ўзи истаган маълумотларни бера олишмади. Шунга қарамай, қизалоқнинг ҳаёти бутун дунёга овоза бўлиб, у билан кўплаб олимлар қизиқа бошлашди. Бу воқеадан ҳаяжонга тушган Калифорния университети профессори Жон Стивенсон психология факультети олимлари билан биргаликда 1500 дан ортиқ шунга ўхшаш материаллар тўплашга эришди. Исроилда эса айнан шу иш билан шуғулланувчи доктор Осама Ҳусайн яшар экан.

Унинг таъкилдашларига кўра, болалар гипноз таъсирида ўзларининг ўтмиш ҳаёти ҳақида беихтиёр гапира бошлашаркан. Айниқса, Друзлар (11 асрларда Ливия ва Сурияда яшаган қуллар) ҳақида шундай маълумотлар кўп топилган. Друзларнинг дини жуда махфий бўлиб, бу диннинг ичига кириб бориш ҳар кимга ҳам насиб этавермаслиги ҳақида доктор Осама кўплаб мисоллар келтириб ўтди. Друзлар кимда ким уларнинг махфий сирларидан огоҳ бўлишга интилса, албатта ҳалок бўлади дея ҳисоблашади.

Мана шунга бир мисол. Осафия деган қишлоқда тўрт яшар Хени Саиф исмли болакай яшаган. Кунларнинг бирида уни ота-онаси тўйга олиб боришди. Тўйга Дейр Хад деган қишлоқдан кўплаб меҳмонлар ташриф буюришганди. Шунда Хени у ердаги бегона одамларга ташланиб, барчаларини ўз исмлари билан атай бошлади. Бу ростдан ҳам ишониб бўлмайдиган ҳолат эди.

— Ойи, она, — дея бақирди у. — Дейр Хад менинг қишлоғим. Илтимос, меникига борайлик! Сизларга ўзим яшаган уйни кўрсатаман!..
Ота-она болакайнинг илтимосини рад эта олишмади. Хени қишлоққа келибоқ сира қийналмасдан ўз уйини топди. Ичкарига кириб уй эгаларининг бирини дада, бирини ойи дея атай бошлади.

— Мен сизларнинг ўғлингизман! — дея қичқирди у уй эгаларига. — Танияпсизларми мени?.. Беш йил олдин мен оламдан ўтгандим-ку!..
Суриштириб кўришлар шуни кўрсатдики, шу оилада ростдан беш йил олдин болакай оламдан ўтган экан.
— Мана менинг кийимларим! — ҳайқирди Хени. — Энди мен сизлар билан бирга яшайман! Бу менинг уйим!

Ота-оналар ўзаро келишиб олишди. Энди Хени ҳафтанинг беш кунида ҳозирги ота-онаси, дам олиш кунлари эса Дейр Хаддаги ўз уйида яшайдиган бўлди. Лекин Хени вояга етгач, асосий вақтини фақат Дейр Хад қишлоғида ўтказишни истаркан.

Нима ҳам дердик. Юқорида тилга олиб ўтилган ҳодисалар ҳаётдан олинган. Буларга қарши бир гап айтишга-да ожизмиз. Бу ҳолатларни аҳмоқликка, ақлсизликка йўйишга ҳам ҳаққимиз йўқ. Шундай экан, ҳаммасини Яратганнинг ҳукмига ҳавола этишдан бўлак чора йўқ.


Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ғаройиб ҳодисалар изидан: ўлиб, қайта туғилганлар…