Сертификатга эга абитуриентлар чет тили фани бўйича тест синовидан озод қилинади

2 дақиқа ўқиш6.9K
Сертификатга эга абитуриентлар чет тили фани бўйича тест синовидан озод қилинади
11 августда Вазирлар Маҳкамасининг “Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди, деб хабар беради Norma.uz.

Қарор билан тегишли давлат органларига қуйидагилар топширилди:

- 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб таълим тизимининг барча босқичларида чет тилини ўзлаштириш даражасини давлат таълим стандартларида белгиланган “Тинглаб тушуниш” (Listening), “Ўқиш” (Reading), “Ёзиш” (Writing), “Гапириш” (Speaking) кўникмалари асосида баҳолаб бориш механизмини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;

- 2018 йил 1 январдан бошлаб чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги давлат намунасидаги малака сертификатига (кейинги ўринларда – малака сертификати) эга бўлган ўқувчи, талаба ва педагогларга етакчи хорижий таълим муассасаларида тил ўрганиш амалиётини ташкил этиш;

- 2018 йил 1 сентябрга қадар чет тилларини ўқитиш бўйича таълим тизимининг барча босқичларида ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

- 2017 йил 1 октябрдан бошлаб қуйидагиларни таъминлаш:

  • ОТМларининг чет тили кафедралари базасида профессор-ўқитувчилар учун дарсдан ташқари вақтда мутахассислик фанларини чет тилида ўқитиш бўйича курсларни ташкил этиш;
  • тил ўрганишни хоҳловчи талабалар учун ОТМларида мулоқот даражасида тил ўргатиш бўйича интенсив курслар фаолиятини йўлга қўйиш, мутахассисликлар бўйича атамалар луғатларини яратиш, чет тилларда турли кўрик-танловлар ўтказиш, чет эллик етакчи мутахассисларни ўқув жараёнига жалб этиш, мутахассислик фанлари бўйича чет тилларида маърузалар ташкил этиш;
  • мутахассислик фанларидан чет тилида дарс берадиган, B2 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатга эга бўлган таълим муассасалари педагогларининг иш ҳақларига 100 фоизгача устамалар белгилаш тартибини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;
  • - 2018 йил 1 январдан бошлаб малака сертификатига эга бўлган шахсларга сертификатни олгандан бошлаб 3 йилгача қуйидаги имтиёзлар бериш тартибини жорий этиш:
  • малака сертификатга эга бўлган ўқувчиларга лицей, коллежларга (А2 ва ундан юқори), абитуриентларга ОТМлари бакалавриатига (В1 ва ундан юқори) ва магистратурасига (В2 ва ундан юқори) киришда тест синовларида чет тили (инглиз, немис, француз) бўйича максимал балл бериш ва чет тили фанидан тест синовидан озод этиш;
  • B2 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатга эга бўлган мактаб, лицей, коллежлар педагогларини аттестация жараёнида малака синови учун белгиланган максимал балл билан баҳолаш ва синовдан озод этиш.


Ҳужжат 14 августда кучга кирди.

Манба: «Uz24.uz»
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?