Қурбон ҳайити намози Тошкентда соат нечада ўқилиши маълум қилинди

Қурбон ҳайити намози Тошкентда соат нечада ўқилиши маълум қилинди
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Мусулмонлари идорасининг Қурбон ҳайитининг биринчи куни 1 сентябрь, жума кунига тўғри келиши ҳақидаги мурожаати инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 25 август куни жума намозида Қурбон ҳайити намози Тошкент шаҳрида соат нечада ўқилиши маълум қилинди.

Унга кўра, Қурбон ҳайити намози 1 сентябрь куни соат 06:05 да – қуёш чиққанидан 15 дақиқа ўтиб ўқилади.

Вилоятларда соатга қараб тафовут бўлиши мумкин.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар