Андижон вилояти Олтинкўл туманида яшовчи Я.Ф. жорий йил 11 август куни қўл телефонида “Одноклассники” ижтимоий тармоғи орқали ўзини “Парпиев Бехруз” деб атаган шахс билан танишиб қолади. Орадан 11 кун ўтгач, “Бехруз” билан Андижон шаҳри, Бобур майдони ёнида учрашишади.
Кутилмаганда “Бехруз” Я.Ф.нинг “Самсунг” русумли қўл телефонини олиб қўйиб, ўзини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходими сифатида таништиради. Я.Ф.нинг телефонидан 32 та порнографик мазмундаги видеотасвирлар чиққанини айтиб, ушбу видеотасвирлар учун қонуний чора кўриш билан қўрқитади. Ноилож қолган Я.Ф. ўзига нисбатан қонуний чора кўрилмаслиги учун 100 АҚШ доллари беради.
Орадан бир неча кун ўтиб, “Бехруз” Я.Ф.га қўнғироқ қилиб, 2017 йил 26 август кунига қадар яна 200 АҚШ доллари ва 50.000 сўм миқдорида пулни талаб қилади. Агарда ушбу пулларни бермаса, маҳалласига бориб, оиласи ва танишларига шарманда қилиб, қаматиб юбориш билан қўрқитади.
Унинг аризаси юзасидан 26 август куни Андижон вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Андижон шаҳри, Амир Темур шоҳкўчасида жойлашган “Автошоҳбекат”да “Бехруз” Я.Ф.дан кимёвий ишлов берилган 200 АҚШ доллари ва 50.000 сўм миқдоридаги пулларни олган вақтида ушланади.
Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида “Парпиев Бехруз” аслида, Андижон тумани, Серфайз кўчасида яшовчи 1989 йилда туғилган Г.И. экани аниқланди, дейилади Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарида.
Ушбу ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Манба: uzbekistan24.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади